Линклар

Ўзбекистонда ўсмирлар футболининг аҳволи қандай?


Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси америкалик рақибларини 2:1 ҳисобида ютди.

Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси америкалик рақибларини 2:1 ҳисобида ютди.

Мексикада ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида муваффақиятли тўп сўраётган Ўзбекистон терма жамоаси 26 июн куни Чехия терма жамоаси устида ғалаба қилди ва ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, кейинги босқичга йўлланма олди. АҚШ ва Чехия терма жамоалари устидан қозонилган ғалаба Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатларидаги илк ғалабасидир. Шунга қарамай, ўзбек футболи, айниқса ёш футболчиларни тарбиялаш соҳасида қилинадиган ишлар ҳали кўп, дейди мутахссислар.


Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Мексиканинг Торреон шаҳрида ўтказилаётган жаҳон чемпионатда плей-офф босқичига ўтди.

2011 йилги чемпионатда 17 ёшгача бўлган ўзбекистонлик футболчилар яхши натижа кўрсатмоқда, деса бўлади. Янги Зеландия термасига 1:4 ҳисобида мағлуб бўлгани ҳисобга олинмаса, Ўзбекистон терма жамоасининг АҚШ ва Чехия футболчиларини 2:1 ҳисобида мағлуб этгани ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллашига имкон берди.

Энди Нимчорак финалда Алексей Ефстафеев бошқараётган ўзбекистонлик футболчилар Австралия терма жамоаси билан куч синашади. Ўзбекистон-Австралия учрашуви Тошкент вақти билан 30 июнга ўтар кечаси тунги соат 01:00 да бўлиб ўтади.

“Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатларидаги илк ғалабалари мамлакатда бу спорт турига эътиборнинг кучаяётгани маҳсулидир”, дейди Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон Профессионал футбол федерацияси мутассаддиси, футбол бўйича болалар мусобақаларини ўтказиш бўлими бошлиғи Олег Рубаков.

- Сўнгги пайтларда болалар ва ўсмирлар спорти учун қойил қоладиган ишлар қилиняпти. Ҳамма жойларда академиялар, спорт мактаблари ишга туширилмоқда, катта маблағлар ажратиляпти. Бу фантастика! Катта миқдорда ёрдам минтақаларга ҳам ажратиляпти,- дейди пойтахтлик ҳакам Олег Рубаков.

Ўзбекистонда ўзбекистонлик ёш футболчиларни саралаш ишларида мамлакатда очилган футбол интернатларининг ҳиссасининг катта, дея қўшимча қилади у.

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси эълон қилган маълумотларга биноан, республикада 28-та футбол-интернат фаолият кўрсатмоқда. Унда 4 мингдан зиёд болалар футбол йўналиши бўйича таҳсил олаётгани айтилмоқда.

Ўзбекистоннинг футбол бўйича ўсмирлар терма жамоаси жаҳон биринчилигида яхши натижа кўрсатаётганига қарамасдан, мамлакатда ёшлар футболининг бугунги аҳволини рисоладагидай эмас, дейдиганлар ҳам йўқ эмас.

Самарқанддаги футбол бўйича мактаб-интернатларидан бирининг
ўзини Нуриддин деб таништирган мураббийси Ўзбекистон футболи, айниқса ёш футболчиларнинг муаммолари талайгина, дейди.

- Асосийси шароитда бу ерда. Шароит бўлса, оддий одамнинг ҳам ишлагиси келади. Ота-оналар келади, қарайди, агар шароит бўлмаса келмаслиги мумкин. Гапнинг очиғи, база яратилмаса, футбол ривожланмайди. Интернат базасида ётоқхона етарли бўлиши керак, дам олиш хоналири, майдонлар, спортзал бўлиши керак. База мана шу-да..., дейди мураббий.

Унинг сўзларига кўра, саралаш ишлари билан мактаб мураббийларининг ўзлари шуғулланиб келмоқда ва ёшларнинг футболга бўлган қизиқиши катта бўлганлиги туфайли ёш кадрларни топиш қийин эмас. Лекин, дейди у ёш футболчиларни тайёрлаш таълим тизимини янгилаш керак.

- Конкрет жавоб шундай бўлади ака: республика миқёсида ҳамма интернатларни қайта кўриб чиқиб, бир хил қилиб қуриб, шунга яраша шароит яратиш керак. Ана ундан кейин талаб қилиш керак! Шароити бир хил бўлиши керак. Мана, Андижонни кўриб келдик... Андижонда талабга жавоб берадиган интернат қурилган. Худди шундай қилиб бошқа вилоятларда ҳам қурилиши керак. Бухорода 8-та интернат қурилган, туманларда қуриб-очиб ташлаган... Хоразмда ҳам шундай. Уни фойдаси йўқ, фақат давлат бюджетига зарар. Битта вилоятда битта бўлиши керак, лекин талабга жавоб берадиган бўлиши шарт. Битта вилоятда саккизта интернат бўлганидан кейин қандай бўлиши мумкин?! У ерда конкуренция бўлмайди, у ерда футбол эмас бошқа видлар ҳам очилиб кетган. Бўмайди-да у! Чет давлатларда ҳамма нарса ҳусусийлаштиришга қаратилган. Бизларда ҳали у даражага етиб борганимиз йўқ-да. Ҳозир битта мактабда шароит бор, биттасида йўқ,яна биттасида умуман шароит йўқ. Лекин талаб бир хил бўляпти,- дейди Самарқанддаги футболга мутаҳассислаштирилган мактаб,- дейди футбол-интернати мураббийси.

Спорт шарҳловчиси Ҳайдар Акбар кейинги йилларда ўзбек футболилда муайян ютуқларга эришилгани ва бу ёшларнинг футболга бўлган қизиқиши ортиб бораётгани билан боғлиқ, дейди. Лекин, дейди у, ҳозирча ютуқлардан кўра муаммолар кўпроқ.

- Жуда катта ишлари қилиняпти, моддий-техника базаси ривожланяпти. Бу албатта қувонарли. Бир муаммо бор. Кузатишим бўйича, ўсмирлар спортини ривожлантиришда ҳали-ҳануз селекция ишлари кўнгилдагидек йўлга қўйилмаган. Иқтидорли ёшларимиз жудаям кўп. Миржалол Қосимовнинг бир гапи эсимга тушади: ўша Чиғатой спорт мактабида мен билан ўқиган мендан ҳам яхши футболчилар бўлган эди. Лекин эътибор бўлмагани, селекция бўлмагани учун улар бошқа соҳаларга ўтиб кетишди ёки қолиб кетишди, деган эди,- дейди Ҳайдар Акбаров.

Спорт шарҳловчиси назарида, соҳадаги асосий муаммолардан яна бири спорт журналистикасинининг орқада қолаётганидадир.

17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида 2011 йилги Жаҳон чемпионатидан олдин Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эришган энг катта ютуқ - 2002 йилда 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиқиши бўлган.

2010 йилда Тошкентда 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида ўсмирлар терма командаси кумуш медалга сазовор бўлиб, Мексикада ўтказилаётган Жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Жамоа аъзоси Темур Ҳакимов Осиё чемпионатининг энг яхши ўйинчиси, деб топилди.

Нимчоракда Ўзбекистон билан Австралия ўртасидаги учрашув ғолиби чорак финалда Конго-Уругвай жуфтлиги ғолиби билан беллашади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG