Линклар

Туркияда янги сайланган парламент аъзолари бугун биринчи йиғилишини ўтказди.

Аммо, парламентнинг илк иш кунидаёқ сайловда ғалабага эришган Бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг партиясига мухолиф Жумҳурият Халқ партияси ва курд жамоасидан сайланган депутатлар қасамёд маросимини бойкот қилди.

Бу депутатлар парламентга сайланган ва ҳозир панжара ортида қолаётган 9 нафар қонунчини озод қилиш чақириғи ҳукумат томонидан рад этилганига норозилик билдирди.

Бунга жавобан сўзлаган Бош вазир Эрдуғон мухолиф гуруҳларни мамлакатда парламент инқирозини юзага келтиришга уринишда айблади.
XS
SM
MD
LG