Линклар

Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи Тожикистонда BBC ўзбек хизмати мухбири Ўринбой Усмоновнинг ҳибсга олинишини қоралаб баёнот берди.

Ташкилот вице-президенти Алан Делетроз бу Тожикистонинг хорижий ҳамкорлари ва дунё жамоатчилиги кўз ўнгида нуфузини туширадиган ҳаракат бўлаганини таъкидлади.

“Менимча, Тожик ҳукумати бу ишни зудликда қайта кўриб чиқиши ва минтақага, ўз журналистлари ва шунингдек, донор давлатларга тўғри ишоратлар бериши керак”, дея Алан Делетроз сўзларидан иқтибос келтирилади ташкилот тарқатган хабарномада.

Шунингдек, жаноб Делетроз Ғарб давлатларидан молиявий ёрдам олиб келаётган Тожикистон ҳукуматининг сўз ва фикр эркинлигига қарши бу каби ҳатти-ҳаракатлари қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG