Линклар

logo-print

Кобулда меҳмонхонага ҳужум уюштирилди


Афғонистон пойтахти Кобул ғарбидаги Intercontinental меҳмонхонасига ҳужум уюштирилди.

Ҳужумни бартараф қилиш амалиëти оқибатида 6 жанггари ўлдирилди.

Бу ҳақда Афғонистон ички ишлар вазирлиги билдирди.

Полицияга кўра, бир қанча худкуш-бомбачи иккита портлаш ускунасини ҳаракатга келтирган.

Ана шундан кейин меҳмонхона жойлашган ҳудудда отишма овозлари эшитилган.

Intercontinental меҳмонхонаси Кобулнинг ғарбий қисмида жойлашган. Бу меҳмонхонанинг яхши қўриқланиши ва муштарийларининг аксарияти хорижликлар экани айтилади.

Портлаш юз берганда меҳмонхона ичида 60 киши бўлган.

Портлаш юзасидан маъсулиятни толиблар ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG