Линклар

Кристин Лагард Халқаро валюта жамғармасига раҳбар бўлди


Шу пайтгача Франция молия вазирлигини бошқариб келган Кристин Лагард хоним Халқаро валюта жамғармасига раҳбар қилиб сайланди.

Халқаро валюта жамғармаси кенгашининг 24 аъзоси умумий қарор билан Лагард хонимни сайлашга қарор қилди.

- Мен ўз фаолиятимни Европа Иттифоқидаги бўҳронни бартараф этиш¸ хусусан, Грецияни иқтисодий ботқоқдан қутултириш учун ҳаракат қиламан, - деди Лагард Франциянинг ТФ 1 каналига берган интервюсида.

55 ёшли Кристин Лагард Халқаро валюта жамғармаси тарихидаги илк аëл раҳбардир.

Халқаро валюта жамғармасининг олдинги раҳбари Стросс Кан меҳмонхона ходимасига жинсий тажовуз қилганликда айбланиб, маҳкамага берилганидан кейин вазифасидан истеъфо берган эди.
XS
SM
MD
LG