Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:24

Туркия парламентининг илк мажлиси жанжал билан бошланди


Туркия парламентининг илк йиғилиши мухолифатдаги Жумҳурият халқ партиясининг 135 депутати ва 8 нафар курд депутати тарафидан бойкот қилинди.

Бойкотга сабаб, ҳибсда бўлишига қарамасдан, депутат қилиб сайланган 3 кишининг қамоқдан озод қилинмагани бўлди.

Туркия қонунларига кўра, ҳибсга олинган бўлса ҳам, ҳали суд қарори билан озодликдан маҳрум этилмаганларни депутатликка номзод қилиб кўрсатиш мумкин.

Улар депутат бўлган тақдирда Олий суд тарафидан озод қилинишлари лозим бўлади.

Курдпараст партия раисдоши Гултан Кишанак маслакдошлари озод қилинмагунича бойкот давом этаверишини айтди:

- Демократия ва халқнинг сиëсий иродасига қарши мудохалага чидай олмаймиз. То бу муаммо ўз ечимини топмагунга қадар, норозилик тадбирини давом эттираверамиз,¸- деди Гултан Кишанак.

143 депутат тарафидан Туркия парламентининг бойкот қилиниши мамлакат тарихида илк маротаба кузатилди.

Бунга жавобан сўзлаган Бош вазир Эрдўғон мухолиф гуруҳларни мамлакатда парламент инқирозини юзага келтиришга уринишда айблади.

Туркия Бош вазири Режаб Тоййиб Эрдўғонга оид Адолат ва тараққиëт партияси муаммога ечим излашни чоршанбага қолдирди.

Сешанба куни фақат бир партия ва бир неча мустақил депутатлар иштирокида қасамëд қабул қилинди.

Бош вазир Ражаб Эрдўғон ҳам қасамёд этган маросимда президент Абдуллоҳ Гул иштирок этди.
XS
SM
MD
LG