Линклар

Кобулдаги меҳмонхонага уюштирилган ҳужумда тинч фуқаролардан 10 киши ўлди


НАТО вертолёти Интерконтинентал меҳмонхонаси устида учаётган пайт.

НАТО вертолёти Интерконтинентал меҳмонхонаси устида учаётган пайт.

Кобулдаги ҳашамтли меҳмонхонага жанггарилар ҳужум қилгани оқибатида тинч аҳолидан камида 10 киши нобуд бўлди.

Сешанба куни кечқурун 6-8 нафар худкуш жанггарилар Интерконтинентал меҳмонхонасига бостириб киришга уринганида отишма рўй берди.

Тўрт соат давом этган отишма пайтида меҳмонхона томига чиқиб олган жанггариларга зарба бериш учун НАТОнинг ҳарбий вертолёти ёрдамга чақирилди.

Ҳужум пайтида яна ўн киши яраланди. Кобул полицияси бошлиғи Муҳаммад Аъюб Саланги нобуд бўлганлар ҳаммаси афғонистонликлар эканини айтди.

- Кечаси соат иккида жанггарилар ҳужуми тугади. Армия аскарлари талафот кўрмади. Уч нафар полиция ходими яраланди. Ҳужум пайтида тинч аҳолидан 10 киши нобуд бўлди,- деди Кобул полицияси бошлиғи.

Отишма рўй берган пайтда меҳмонхонада вилоят ҳокимликлари расмийлари ҳам бўлган.

Улар хавфсизликни таъминлаш вазифаси 2014 йилгача Афғонистон кучларига топширилишига бағишлаб 29 июн куни бошланадиган анжуманда қатнашиш учун Кобулга келган эдилар.
XS
SM
MD
LG