Линклар

Россия Беларусга электр етказиб беришни тўхтатди


Бунга Беларус қарзини вақтида тўлай олмагани сабаб бўлди.

Электр таъминоти Тошкент вақти билан тонгги бирда тўхтатилганини билдирган Интер РАО ширкати қарз тўланганидан кейин 24 соат ичида электр етказиб бериш қайта тикланишини маълум қилди.

Хабарларга кўра, Беларус 20 июнга қадар Россияга 1,2 миллиард рубл, яъни 42,8 миллион АҚШ доллари тўлаши керак бўлган.

Беларус мамлакатда сарфланаётган электрнинг тақрибан 10 фоизини Россиядан сотиб олади.

Ҳозир Беларусда Совет давридан бери энг ёмон иқтисодий бўҳрон кузатилмоқда.

Россия Бош вазири ўринбосари Игор Сечин Минск билан бўлаётган электр можаросига сиёсатнинг дахли йўқ эканини урғулади.
XS
SM
MD
LG