Линклар

Қоҳирада тўқнашувлар иккинчи кун давом этмоқда


Egypt -- Demonstrators throw stones at the security during clashes close to the interior ministry in Cairo, 29Jun2011

Egypt -- Demonstrators throw stones at the security during clashes close to the interior ministry in Cairo, 29Jun2011

Қоҳирада Миср хавфсизлик кучлари ва намойишчилар ўртасида иккинчи кун тўқнашувлар юз берди.

Ички ишлар вазирлиги биноси атрофига жойлаштирилган полиция кучлари намойишчиларни яқинлаштирмаслик учун уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.

Бунга жавобан намойишчилар полиция ходимларига тош ва ёқилғи тўлдирилган шишалар ("Молотов коктейли") отди.

29 июн кунги тўқнашув кўлами бир кун олдингисидан кичик бўлди.

Собиқ ҳукумат амалдорларини жавобгарликка тортишни тезлаштиришни талаб қилиб сешанба куни намойишга чиққан юзлаб ёшлар ва полиция ўртасида содир бўлган тўқнашувда ўнлаб одам жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG