Линклар

logo-print
Греция пойтахти Афинада парламент томон кетаётган намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар рўй берди.

Греция парламенти аъзолари бугун бюджет ҳаражатларини қисқартиришни назарда тутган ҳукумат дастурини муҳокама қилмоқда.

Ҳужжат қабул қилиниши учун 300 ўринли парламент депутатларининг камила 151 нафари уни ёқлаб овоз бериши керак.

Халқаро валюта жамғармаси ва Европа Иттифоқи Грецияни иқтисодий банкрот бўлишдан қутқариб қолиш учун 110 миллиард евро ажратишдан олдин Афина ҳукуматида бюджет ҳаражатларини 28 миллиард еврога қисқартиришни шарт қилиб қўйган.

Пайшанба куни Греция парламентида сарф ҳаражатлар қандай қисқартирилиши бўйича ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинади.

Ҳукумат чораларига норозилик тариқасида сешанба куни Грециядаги касаба уюшмалар 48 соатлик иш ташлаш эълон қилган.
XS
SM
MD
LG