Линклар

Тимошенко устидан суд давом этмоқда


Украина собиқ Бош вазири Ю.Тимошенко.

Украина собиқ Бош вазири Ю.Тимошенко.

Хизмат ваколатларини суиистеъмол қилганликда айбланаётган Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко устидан душанба куни бошланган суд давом этмоқда.

Тимошенкога қўйилаётган айблов 2009 йилда Россия билан газ сотиб олиш тўғрисида шартнома имзолагани билан боғлиқ. Терговчилар шартномада кўрсатилган нарх ҳаддан ташқари қиммат бўлганини айтмоқда.

Тимошенко қонунга зид иш қилмагани, ўзига қўйилаётган айбловлар сиёсий мотивларга асослангани ва президент Виктор Янукович томонидан уюштирилганини таъкидлаб келмоқда.

Киевдаги суд олдида ўз тарафдорлари томонидан қарсаклар билан кутиб олинган Тимошенко маҳкамани “масҳарабозлик” дея атади.

- Бу суд эмас балки президент маъмуриятининг бир бошқармасидир. Сиз сиёсий буюртмани бажаряпсиз,- деди маҳкамада сўзлаган Юлия Тимошенко.

Суд иши 4 июл куни давом этади.
XS
SM
MD
LG