Линклар

Ўзбекистонлик футболчилар Австралия жамоаси билан куч синашади


Ўзбекистон-АҚШ терма жамоалари ўйини, Торреон, 2011 йил 22 июн

Ўзбекистон-АҚШ терма жамоалари ўйини, Торреон, 2011 йил 22 июн

Мексикада 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичида Ўзбекистон терма жамоаси 29 июн куни (Тошкент вақти билан 30 июн куни соат 01:00 да) “F” гуруҳида учинчи ўринни эгаллаган Австралия жамоасига қарши майдонга тушади.

Биринчи ўйинда Янги Зелландия терма жамоасига 4:1 ҳисобида ютқазган Ўзбекистонлик футболчилар кейинги икки ўйинда АҚШ ва Чехия жамоалари устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистонлик футболчилар 6 очко билан “D” гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига йўлланма олган эди.
XS
SM
MD
LG