Линклар

logo-print

Греция парламенти ҳаражатлар қисқартирилишини маъқуллади


Греция Бош вазири Г. Папандреу.

Греция Бош вазири Г. Папандреу.

Греция парламенти аъзолари бюджет ҳаражатларини қисқартиришни назарда тутган ҳукумат дастурини қабул қилди. Дастур учун 155 депутат овоз берди, 138 депутат унга қарди чиқди.

Бу ҳужжат Бош вазир Георгиос Папандреу бошчилигидаги ҳукуматнинг 2015 йилга қадар давлат ҳаражатларини 28 миллиард еврога қисқартиришни назарда тутади.

Пайшанба куни Греция парламенти янги қонунни қандай амалга ошириш масаласини муҳокама қилади.

Халқаро валюта жамғармаси ва Европа Иттифоқи Грецияни иқтисодий банкрот бўлишдан сақлаб қолиш учун 110 миллиард евро ажратишдан аввал Афина ҳукуматидан бюджет ҳаражатларини қисқартиришни талаб қилган эди.

Ҳукумат чораларига норозилик тариқасида сешанба куни Грециядаги касаба уюшмалар 48 соатлик иш ташлаш эълон қилган.
XS
SM
MD
LG