Линклар

logo-print
Миср ҳукумати Қоҳира марказида содир бўлган тўқнашувларда 600 киши жароҳатланганини маълум қилди.

Собиқ ҳукумат амалдорлари тезроқ жавобгарликка тортилишини талаб қилиб чиққан, асосан ёшлардан иборат намойишчиларни тарқатиш учун хавфсизлик кучлари уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллади ва резина таёқларни ишга солди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Таҳрир майдонидаги тўқнашувларда жароҳат олган 500 дан ортиқ кишига касалхоналарда тиббий ёрдам кўрсатилаётганини билдирди.

Зўравонлик пайтида 40 нафар хавфсизлик ходими ҳам жароҳатлангани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG