Линклар

Можаристонда Рейган ҳайкали ўрнатилди


Венгрия пойтахти Будапештда АҚШнинг марҳум президенти Роналд Рейганга ўрнатилган ҳайкал тантанали очилди.

Маросимда Венгрия бош вазири Виктор Орбан ва АҚШнинг собиқ давлат котиби Кондолиза Райс иштирок этди.

Бу йил Роналд Рейганнинг 100 йиллик таваллуд санаси нишонланади.

Рейган Совет Иттифоқи чўкишида катта хизмат қилган арбоб сифатида Шарқий Европада катта эҳтиромга эга.
XS
SM
MD
LG