Линклар

logo-print

Минскда "жим турганлар" қамалди


Беларус ҳуқуқ ҳимоячилари Минскда ўтган “Сукунат тадбири”нинг 150 иштирокчиси ва 10 нафар журналистнинг ҳибсга олингани билдиришди.

40 дан зиëд фаоллар эса мамлакатнинг бошқа ҳудудларида қўлга олинган.

Озодлик мухбирига кўра¸ Беларус миршаблари ўта қўпол ҳаракат қилиб, журналистларнинг фото ва видео камераларини синдиришган.

"Весна" инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, “Сукунат тадбири”да бир неча юз киши иштирок қилган.

Беларусда “Ижтимоий тармоқлар инқилоби" деб номланган изнсиз тадбирлар тўртинча марта ўтказилмоқда.

“Сукунат тадбири" иштирокчилари ҳеч қандай шиорсиз жимгина туриб¸ ора-орада қарсак чалиб қўйишади.

Улар бу “жимлик" билан режимга қарши эканликларини изҳор қилишди.
XS
SM
MD
LG