Линклар

logo-print
Бугун тонгдан Греция парламенти биноси ёнида норозилар ва полиция ўртасида тўқнашув бўлди.

Аҳоли вакиллари бюжетнинг кескин қисқартирилишига ҳануз қаттиқ норозилик билдирмоқда.

Кеча бюжетни 28 миллиард еврога қисқартириш тўғрисидаги биринчи лойиҳа овозга қўйилганда, уни ёқлаб 155 та овоз берилган ва у маъқулланган эди.

Энди эса бюжетни қисқартириш механизмларига оид иккинчи ва сўнгги қонун лойиҳаси овозга қўйилмоқда ва аксарият кўпчиликнинг тахминича, у қабул қилинади.

Европа Иттифоқи грек парламентининг бу ҳатти-ҳаракатларини олқишлади.
XS
SM
MD
LG