Линклар

Буюк Британияда 750 минг киши иш ташлашга ҳозирланмоқда


Буюк Британиядаги жамоат ташкилотларининг юз минглаб ишчилари бугун 24 соатлик иш ташлашни бошлаш ҳаракатида.

Улар шу йўл билан мамлакатда пенсия соҳасидаги ислоҳотга қаршилик билдириш истагида.

Ҳукумат кўзлаётган ислоҳотлар натижасида ҳозир 10 фоиздан ортиқ бўлган бюжет камомадини ёпиш кўзланмоқда.

Хабарларга кўра, иш ташлашда 750 мингдан ортиқ одам иштирок этиши кутилмоқда.

Уларнинг сафига иммиграция хизмати вакиллари ҳам қўшилиши кутилаётгани боис маълум муддатга ҳаво қатнови ҳам тўхтатилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Бундан ташқари, мамлакат бўйлаб мактаблар ёпилади.
XS
SM
MD
LG