Линклар

logo-print
НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен иттифоқ Франциянинг Ливиядаги исёнчиларга ҳаво орқали қурол етказиш режасига қўшилмаганини билдирди.

Вена шаҳрида журналистларга сўзлаган Расмуссен исёнчиларга қурол етказаётган бирорта бошқа давлат ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтди.

Чоршанба куни Франция НАТО иттифоқчилари орасида Ливиядаги исёнчиларга қурол етказиб бераётганини очиқ тан олган биринчи давлат бўлди.

Франция Триполи шаҳри жануби-ғарбидаги Бербер қабиласи жангчиларига парашютдан қурол ташлаб бераётганини айтмоқда.

Ливияда НАТО етакчилигидаги халқаро ҳаво қўшинларининг 3 ойлик ёрдамига қарамай исёнчилар мамлакат етакчиси Муаммар Қаддафийга тарафдор ҳарбийларга қарши курашда ғалабага эриша олмади.
XS
SM
MD
LG