Линклар

Тошкентга "прописка" тўғрисида қонун қабул қилиниши мумкин


Ҳозирча Ўзбекистон пойтахтида вилоятликларга "прописка"дан ўтиш тақиқланди.

Ҳозирча Ўзбекистон пойтахтида вилоятликларга "прописка"дан ўтиш тақиқланди.

Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкин бўлган шахслар тоифалари – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда. “Миллий тикланиш” партиясининг парламентдаги фракциясида бўлган муҳокамаларда мазкур қонун фуқароларнинг бир жойдан бошқа жойга кўчиш ҳуқуқларини кафолатлаш мақсадида ишлаб чиқилгани таъкидланди.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкин бўлган шахслар тоифалари – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

“Миллий тикланиш” партиясининг парламентдаги фракциясидаги муҳокамаларда қонун лойиҳаси “фуқароларнинг Ўзбекистон ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг пойтахт ва пойтахт вилоятида доимий қайдга олиш тартибини соддалаштириш ва янада такомиллаштириш, доимий қайдга олиш масалаларини кўриб чиқишда коррупция ҳолатларининг олдини олиш, пойтахт минтақасида ҳуқуқий тарғибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилгани” таъкидланди.

Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси расмий сайтида эса бу ҳақда бирор маълумот берилмаган. Хабарга ойдинлик киритиш мақсадида парламентнинг матбуот марказига қилган мурожаатимиз ҳам натижа бермади: матбуот хизмат ходимлари телефон орқали масала юзасидан изоҳ бера олмасликлари айтиб, бевосита парламентга мурожаат қилишимизни тавсия қилишди.

Тошкент шаҳар ҳокимиятининг қайдга олиш масалалари билан шуғулланувчи мутассади Озодлик мухбири билан гаплашишни истамади.

1999 йил 16 февраль портлашларидан кейин Тошкент шаҳрида вилоятлардан келганларни доимий қайдга олиш тўхтатилган эди. Кейинчалик бу чеклов Тошкент вилоятида ҳам жорий қилинди. Кейинги бир неча ойдан бери Тошкент шаҳри ва вилоятида вақтинчалик қайдга туриш ҳам имконсиз бўлиб қолди.

Чеклов жорий қилинишидан аввал Тошкент вилоятида вақтинчалик қайддан ўтишга улгуриб қолган 26 ёшли Наргиза Тошкент шаҳрида ҳисобчи бўлиб ишлайди:

- Ҳозир умуман прописка ёпиқ. Мумкин эди, временнийга қўйиб юрган эдик, 6 ойликка 100-200га (АҚШ долларига) гаплашиш мумкин эди. Кейин уже 3 йилликка 3 минг (доллар) бериб постояннийга ўтказиб юрган эди. Мана бир ой бўлди умуман пропискани ёпиб ташлади. Ҳозир мустақилликнинг 20 йиллиги муносабати билан октябргача умуман прописка ёпиқ. Президент укази чиқибди. Вилоятдан битирган талабаларни умуман ишга олмаслик тўғрисида ва чет вилоятлардан келганларни прописка қилмаслик ҳақида,- дейди кўп йиллардан бери тошкентлик бўлиш орзусига ета олмаётган Наргизахон.

Унинг сўзларига кўра, қайдга олиш фақатгина пойтахт ва Тошкент вилояти ҳокимликлари қошидаги қайдга қўйиш махсус комиссияси руҳсати билан амалга оширилади. “Лекин бугун ҳатто вақтинчалик қайдга олиш муддати 3 ойга қисқартирилган”, дея қўшимча қилади Наргиза.

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги "прописка" тизими билан шуғулланиш комиссиялар зиммасига юклатилган бўлса-да, уларнинг ҳаммаси ички ишлар вазирлигининг қаттиқ назоратида экани маълум.

Шунингдек, бу комиссиялар, паспорт бўлимлари ва "прописка" ишларига алоқадор ҳар қандай идора пойтахтга ишлагани келган вилоятликларга маълум миқдордаги музд эвазига уларни вақтинча рўйхатга олиш, каттароқ пора берсангиз доимий "пропискага" қўйишни "касб қилиб" олгани айтилар эди.

Тошкентда нафақат доимий, вақтинчалик рўйхатга олиш тўхтатилгач, бу "касб эгалари" ишсиз қолганга ўхшайди, дейди кузатувчилар.

Олий Мажлисдаги халқ вакиллари томонидан муҳокама этилган қонун лойиҳасидан бехабар яна бир суҳбатдошимиз тошкентлик Шавкат ака бундай дейди.

- Прописка ҳам порахўрликнинг битта точкаси, деса бўлади. Битта қўшнимизда бир икки йилча бўлиб қолди, ўғли уйланган келиннинг ҳалиям пропискаси йўқ. Борса уни баҳона қилади, буни баҳона қилади. Ғурбат! Ахир ўша аёл эри билан бирга яшаши керак-ку. Бу тарафдаги қўшниникида ҳам шу аҳвол. Ҳа, мана бу ташқаридан- водийдан, областлардан кевотганлар йўл-йўриғини топиб, қаловини топиб у-бу қилиб пропискага ўтишвотти,- дейди Шавкат ака.

Ўзбекистон республикасининг 28-моддасида бундай дейилади: “Ўзбекистон республикаси фуқароси республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир.”

Ўзбекистон парламентида қабул қилишга тайёрланаётган “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкин бўлган шахслар тоифалари – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тошкентлик ҳуқуқшунос Руҳиддин Комилов ҳатто қонун моҳиятига мос келмаслигини таъкидлади.

- Бу минг бир марта, умуман Конституцияга зидку! Қонун лойиҳаси шахсга нисбатан бўлса қонун бўлмайдику. Ижтимоий-иқтисодий муносабатлар қонун ҳисобланади. Бир шахсга нисбатан у фармон, фармойиш бўлади. Бу қонун лойиҳаси қонун моҳиятига ҳам тўғри келмайди-ку! Мен сизга таржива қилиб берай шуни: Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшаш мумкин бўлган. Кимдир қайсидир ҳусусиятларга эга бўлса яшаши мумкин, қайсидирига кўра яшаши мумкин эмас деган фармон бўларди. 2010 йилдами Тошкент вилоятида ҳам қарор чиқди ва Тошкент вилояти ҳам ёпиқ вилоятга айланди. Демак улар шу Вазирлар Мағкамасининг фармойишига қонун лойиҳаси қилиб кўтаришвотти,- дейди адвокат Руҳиддин Комилов.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG