Линклар

logo-print

БМТ Трибунали Рафиқ Ҳаририй ўлими бўйича хулосани Ливанга йўллади


Марҳум Рафиқ Ҳаририй.

Марҳум Рафиқ Ҳаририй.

Ливан Бош прокурорига БМТ Трибуналининг 2005 йилда ўлдирилган собиқ Бош вазири Рафиқ Ҳаририй ўлими юзасидан айблов хулосаси берилди.

Ливан Бош прокурорига кўра, хулоса билан бирга тўрт шахсни ҳисбга олиш тўғрисидаги кўрсатма ҳам келган.

Ҳаририй ва яна 21 шахс 2005 йилнинг феврал ойида Байрут шаҳрида портлатилган эди.

Бугун кечга Ливан ҳукумати вакиллари йиғилиб, Ҳаага трибуналига бериладиган жавоб масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда. Жавоб бериш учун 30 кун муҳлат берилган.

Рафиқ Ҳаририйнинг Ливан мухолифати етакчиларидан бири бўлган ўғли Саад Ҳаририй отасининг ўлими бўйича БМТ Трибунали томонидан айблов хулосасининг эълон қилинишини “тарихий воқеа”, деб баҳолади.
XS
SM
MD
LG