Линклар

logo-print
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ливиядаги исёнчиларга қурол етказиб бериш БМТ Хавфсизлик кенгаши жорий этган эмбаргони “қўпол равишда бузишдир”, деб баёнот берди.

Чоршанба куни Франция Ливиядаги исёнчиларга қурол етказиб бераётганини очиқ тан олган НАТО иттифоқчилари орасидаги биринчи давлат бўлди.

Триполи шаҳри жануби-ғарбидаги Бербер қабиласи жангчиларига парашютдан қурол ташлаб бераётганини айтган Франция ҳарбийлари бу фуқаролар ҳимояси учун зарур эканини айтмоқда.

Бугун бу ҳақда журналистларга интервю берган Россия Ташқи ишлар вазири Франциядан бу ҳаракатига расман изоҳ беришни сўрамоқда.
XS
SM
MD
LG