Линклар

АҚШ “Мусулмон биродарлар” билан мулоқот қилади


АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон ўз давлати¸ Мисрдаги “Мусулмон биродарлар” исломий ҳаракати билан чекланган мулоқотларни йўлга қўйганлигини билдирди.

Венгрияга расмий ташрифи чоғида пойтахт Будапештда чиқиш қилган Клинтон¸ Муборакдан кейинги Мисрдаги демократик ўзгаришга мойил бўлган барча сиëсий кучлар билан ҳамкорликдан Вашингтон манфаатдор эканлини билдирди:

- Бу мулоқотлар давомида биз демократик тамойилларга риоя қилиш ҳақида гапирдик. Шунингдек, биз зўравонликдан воз кечиш¸ кам сонли гуруҳлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида ҳам тўхталдик. Биз демократик жараëнларда аëллар иштироки долзарб эканини ҳам эслатдик¸ - деди Хиллари Клинтон.

“Мусулмон биродарлар” ташкилоти собиқ президент Муборак даврида Мисрда тақиқлаб қўйилган эди.

Шу йил сентябрга мўлжалланган Миср парламенти сайловларида “Мусулмон биродарлар” ташкилоти ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG