Линклар

logo-print

Марокашда референдум ўтмоқда


1 июл куни Марокашда янги Конституция юзасидан референдум ўтказилади.

Референдум арафасида Марокашнинг бир қанча шаҳарларида қирол Муҳаммад тўртинчи таклиф қилган ислоҳотларни қўлловчи ва қарши чиқувчиларнинг намойишлари бўлиб ўтди.

Қиролга мухолиф бўлган “20 феврал” ҳаракати фаолларига кўра, Марокаш учун қирол таклиф қилаëтган сиëсий ислоҳотлар етарли эмас.

Марокаш қироли ўз ваколатларидан бир қисмини парламентга беришни ваъда қилган эди.

Айни пайтда қирол армия¸ хавфсизлик тизими ва диний ишлар юзасидан назоратни ўз қўлида сақлаб қолмоқчи.

Конститутцияни янгилаш ишлари мамлакатда демократик эркинликларни талаб қилган норозилик тадбирларидан кейин бошланди.
XS
SM
MD
LG