Линклар

Ироқни тиклаш жамғармаси Бағдод назоратига ўтди


БМТ Хавфсизлик кенгаши бугун Ироқни ривожлантириш бўйича кўп миллиардлик жамғарма назорати Бағдод қўлига ўтганини олқишлади.

Жамғарма 2003 йилда Саддам Ҳусайн ағдарилганидан кейин тузилган эди.
Жамғарма Ироқ нефт ва газидан келадиган фойдани мамлакат иқтисодини тиклашга йўналтиришга қаратилган тузилма сифатида кўрилади.

БМТ Хавфсизлик кенгаши 30 июндан бошлаб жамғарма назоратини Ироққа бериш ҳақида ўтган йилнинг декабрида қарор қабул қилган эди.

Бугунга қадар Ироқ ҳукумати жамғарма заҳирасидан БМТ кўрсатмаси билан ишлайдиган кузатув кенгаши розилиги билан фойдаланиши мумкин эди.
XS
SM
MD
LG