Линклар

logo-print

АҚШ молия вазири лавозимини тарк қилмайди


АҚШ молия вазири Тимоти Гайтнер ўз лавозимидан бу яқин орада истеъфо бермаслигини бугун билдирди.

Гайтнернинг истеъфоси ҳақидаги таҳминлар АҚШ конгресида демократлар ва республикачилар ўртасида бюджетни қабул қилиш борасидаги узоққа чўзилган тортишувлардан кейин пайдо бўлган эди.

Демократлар бюджетнинг кирим қисмини бойларни солиқ имтиëзларидан маҳрум қилиш эвазига кўпайтиришни талаб қилиб келишади.

Республикачилар бюджетдаги ижтимоий ҳимоя учун ажратилган маблағни қисқартириш керак деган фикрда собит.

Гайтнер бугун чиқиш қилиб агар республикачилар федерал қарз барерини 2 августгача оширишни мақуллашмаса мамлакат молиявий бошбошдоқликка юз тутишидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG