Линклар

logo-print

Стросс -Кан бугун маҳкамага олиб келинади


Халқаро валюта жамғармаси собиқ раҳбари Доминик Стросс-Кан бугун Ню Йорк маҳкамасига олиб келинади.

Стросс-Каннинг адвокати Бенджамин Брафманга кўра, гаров эвазига ҳибсда сақланмаслик шартлари маҳкама давомида ўзгариши мумкин.

Нью Йорк жиноят ишлари судида бораётган маҳкамада Стросс-Канга нисбатан еттита айблов, жумладан, зўрлашга уринганлик айблови ўрганилмоқда.

Нью Йорк прокурорлари Стросс-Канни Манхэттандаги “Софител” меҳмонхонасининг 32 яшар ходимасига 14 май куни жинсий тажовуз қилганликда айблаган.

Доминик Стросс-Кан ҳибсга олингунига қадар дунёнинг кўзга кўринган иқтисодчиларидан бири эди.

Унинг келаси йил Францияда ўтказиладиган сайловда президентликка номзодини қўйиши кутилаётган эди.

Стросс-Кан ҳибсга олинганидан сўнг лавозимидан истеъфо берди. Ҳозир у бир миллион АҚШ доллари миқдоридаги нақд пул ва 5 миллион долларлик қимматбаҳо қоғозлардан таркиб топган гаров эвазига Нью Йирокда уй қамоғида сақланмоқда.

62- яшар Стросс-Кан 24 соатлик видео назоратда туради. Шунингдек, у уни қаердалиги ҳақида хабар бериб турадиган махсус электрон билагузук тақишга ҳам маҳкум.
XS
SM
MD
LG