Линклар

Тошкентда Ўзбек-Француз бизнес форуми бўлиб ўтди


Франция тадбиркорлар ҳаракати MEDEF International вице - президенти Терри Куртен иштирокида ўтган бизнес форумда нефт кимëси¸ энергетика ва озиқ - овқат саноатига оид иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Навоийдаги эркин иқтисодий зона имкониятлари ҳам бизнес форум кун тартибида бўлди.

Ташқи иқтисодий алоқалар вазири Галина Саидованинг "Газета Уз" нашрига билдиришича, Ўзбекистонда 17 та қўшма корхона франция сармояси асосига қурилган. 2 та ширкат эса 100 фоиз Француз капитали ҳисобидан ишламоқда.

Айни пайтда икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар мукаммалликдан йироқ экани айтилади.

Масалан, ярим йил мобайнида Ўзбекистон ва Франция ўртасида товар айланмаси 200 миллион доллар атрофида бўлган.
XS
SM
MD
LG