Линклар

Хитой президенти Ху Цзинтао иқтидордаги коммунист партиянинг айрим аъзолари “ноқобиллиги” мамлакатда муаммоларга сабаб бўлаётгани ҳақида сўзлади.

Партиянинг 90 йиллиги арафасида хитойликларга қарата мурожаат қилган президент партиянинг муваффақият билан бораётган ислоҳотлари ва ривожланишларини олқишлар экан, айни пайтда, мамлакатда коррупцияга қарши курашни кучайтириш заруратини ҳам тилга олди.

Цзинтаога кўра, ҳозир коррупцияга қарши кураш кучайтирилмаса, 90 ёшлик партиянинг легитимлигига зиён етиши мумкин.

Партиянинг 90 йиллигига тайёргарлик жараёнида, шунингдек, ҳукуматнинг диссидентларга қарши реппрессияни янада кучайтиргани кузатилди.

Хитой коммунист партияси 1921 йил 23 июл куни шанхай шаҳрида Мао Цзедун бошчилигидаги кичик гуруҳ томонидан тузилган эди.

Ҳозир бу партия 80 миллион аъзоси билан дунёдаги энг йирик сиёсий партия ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG