Линклар

Бугун Полша Европа Еттифоқи президентлигини қабул қилиб олмоқда ва эндиликда ушбу блокнинг етакчиси Полша Бош вазири Доналд Туск бўлади.

Шу муносабат билан Варшавада катта тадбирлар белгиланган.

Полша ЕИга 2004 йилда аъзо бўлган ва у бу блокдаги энг йирик собиқ совет республикаси ҳисобланади.

Полша раислиги чоғида иттифоқнинг кейинги узоқ муддатли бюжети қабул қилинади.

Полша раҳбарияти блокка раҳбарликни олқишлар билан қарши олди ва Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский Полша раислиги даврида ЕИ аъзолари ўртасида "бир-бирига ишончни кучайтириш"га қаттиқ бел боғлашини айтди.

Бугун Еврокомиссия 2014-2020 йилларга мўлжалланган молиявий дастурнинг дастлабки қораламасини эълон қилиши кутилмоқда.

Ҳозир блокдаги уч давлат — Португалия, Ирландия ва Грецияга молиявий ёрдам ажратилган.
XS
SM
MD
LG