Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:31

Эҳ, оҳ, уҳ


Ўш ўзбекларидан хушхабар келиши анқонинг уруғидек танқис бўлиб қолган.
Ўш ўзбекларидан хушхабар келиши анқонинг уруғидек танқис бўлиб қолган.

Икки тунки уйқу йўқ. Негалигини тушунтира олмайман. Юрак ўйноқи бўлиб қолган. Фақат “эҳ, оҳ, уҳ” баъзан “уф” чиқади.


Яқинда Озодлик сайти муштарийларидан бири ўз шарҳида Ўшдан яхши хабарлар келмаётганидан шикоят қилди.

“Хўп” деб яхши хабар излашга киришдим. Буни қарангки, телефоним жиринглаб, Ўш маҳалласидан олиб чиқиб кетилган яна бир ўшлик ўзбек ҳақида маълумот келиб қолди.

“Эҳ” дедим, яхши хабар эмас-да.

Бу йигитнинг олиб кетилганидан саросимага тушиб қолган, жони ҳалак бўлган яқинлари нима қилиш кераклигини мендан, оддий бир журналистдан сўрашади.

Билганимча маслаҳат бераману, “оҳ” дейман.

Бу ун уларнинг нақадар ҳимоясиз эканидан чиқади.

Дарров Ўш шаҳар ички ишлар бўлимидаги матбуот хизмати ходими Замир байке билан боғланаман. Сермулозамат байке вазиятни аниқлашга ваъда беради. Аммо кейинги пайтларда "аниқлаши" узоққа чўзилишини сезиб қолганим боис, яна телефон қилавераман, қилавераман. Баъзан қўнғироқларимга жавоб оламан, баъзан узундан-узун телефон гудоги кетаверади. Бундай пайтда “уф” деб юбораман, “шукр” дейишни ўрнига.

Ўшнинг дардидан чарчаган муштарийнинг шарҳини ўқиб чарчамайман. Уни ҳам тушунишга ҳаракат қиламан. Аммо телефоним гўшаги иш вақти тугаса-да тинмайди. Ҳар куни кимнингдир яқини олиб кетилади, қийноққа тутилади, пули тортиб олинади, кейин ё “адашибмиз” деб қўйиб юборилади, ёки тергов изоляторида ўз тақдири не кечишини кутиб ётади.

“Оҳ” демасдан илож борми?

Яхши хабар ҳам келармикин Ўшдан? Яна савол беради, Басира.

Агар Ўшдан яхши хабар бўлса, сиз менга ёзинг.
XS
SM
MD
LG