Линклар

logo-print
АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон сиёсий мухолифатга босим ўтказаётган Сурия ва Беларус раҳбариятини бу ҳаракатни тўхтатиш ҳамда сиёсий ислоҳотлар ўтказишга чақирди.

Бугун Литвада дунё бўйлаб демократик тамойиллар устиворлигига бағишланган халқаро анжуманда иштирок этаётган Ҳиллари Клинтон Сурия президенти Башар ал-Ассадни намойишчиларга қарши зўравонликни тўхтатмаса ва мухолифатни очиқ қарши олмаса, унга қарши ўсиб борувчи қаршиликка дуч келишидан огоҳлантирди.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, Суриядаги ғалаёнлар чоғида 1 минг 400 одам ўлдирилган.

Беларусдаги ҳуқуқ фаоллари билан учрашувдан кейин эса Ҳиллари Клинтон АҚШ ва Литва етакчилари биргаликда "Беларусдан сиёсий маҳбусларни озодликка чиқариш ва демократик ислоҳотлар томон қадам ташлашни" сўрашини айтди.

Ҳуқуқ фаоллари Беларусда сўнгги ойлар ичида камида 25 нафар сиёсий фаол шахс ва юзлаб фуқаро қамоққа ҳукм қилинганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG