Линклар

Ўш қирғини боис сепсиз келин бўлиб қолган Одинахон ҳикояси


Одинахон каби сепсиз келинларнинг 80 фоизига яқини ота уйига қайтган, дейди Абдуфаттоҳ Фозилов.

Одинахон каби сепсиз келинларнинг 80 фоизига яқини ота уйига қайтган, дейди Абдуфаттоҳ Фозилов.

Ўш қирғинидан кейинги саросимада турмушга берилган ва тез орада ота уйига қайтган ўзбек қизлари кўп.


Ўш қирғинини бошдан кечириб, минг азобда омон қолган ва яна тўполон бошланиб кетса, кўплаб ўзбек қизлари каби, жинсий тажоввузга учрашидан қўрққани учун биргина бўғча билан қизини узатган ўшлик оилалар ҳақида давра суҳбати ўтказган эдик.

Бу ҳолат яна бир карра ўзбек миллатида қизга муносабат, жамият, миллат тақдирида кечаётган турли воқеа-ҳодисаларнинг, айниқса қизлар тақдирид акс этишини кўрсатади.

Мухбиримиз 3 қизини уч кун ичида 2 килодан гўштнинг ошига узатишга мажбур бўлган ўшлик Абдуфаттоҳ Фозиловнинг уйига бориб, унинг қизи билан суҳбатлашди.

Қайнона ва куëвимнинг муносабати бошида яхши эди, дейди Одинахон.

- 19 кун яшадим. Бир нарсалар дейишган эди, ўшанга кетдим.

Озодлик: Айнан нима дейишди?

- Кўрпа-тўшагинг оз, уст-бошинг оз дейишган.

Озодлик: Яна бирор нарсани юзингизга солишганми?

- Мебелинг, сандиқларинг йўқ деб айтишган, дейди сепсиз келинга айланиб қолглан ўшлик Одинахон.

Одинахоннинг куни опаси Наргизанинг ҳам бошига тушган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG