Линклар

logo-print

Доминик Стросс-Кан уй қамоғидан озод қилинди


ХВЖнинг собиқ раҳбари Доминик Строс-Канни ҳимоя қилаётган адвокат Бэн Брафман етакчилигидаги ҳимоячилар даъвогар аёлнинг айбловлари асоссизлигига кучли далилларни тақдим қилишга ҳозирлик кўрмоқда.

ХВЖнинг собиқ раҳбари Доминик Строс-Канни ҳимоя қилаётган адвокат Бэн Брафман етакчилигидаги ҳимоячилар даъвогар аёлнинг айбловлари асоссизлигига кучли далилларни тақдим қилишга ҳозирлик кўрмоқда.

Доминик Стросс-Каннинг ҳимоячилари "Софител" меҳмонхонаси ходимасининг жиноятчи гуруҳларга алоқадорлигини аниқлагани айтилмоқда.

Халқаро валюта жамғармасининг собиқ раҳбари Доминик Стросс-Канга қўйилган жинсий тажовуз айблови учун даъвогар томон келтирган асослар жиддий шубҳа остида қоладирган кўринади.

Ню Йоркдаги ҳашаматли меҳмонхона ходимасини зўрлаганликда айбланган Стросс-Каннинг бугун Ню Йорк маҳкамасига келтирилди ва
Ню Йорк суди ХВЖнинг собиқ раҳбари Доминик Стросс-Канни мамлакатдан чиқиб кетмаслик шарти билан уй қамоғидан озод қилди.

Бунга қадар New York Times нашри куч ишлатар тузилмалардаги расмийлар билан хос суҳбатларга таяниб, Стросс-Кан жинсий тажовуз қилганини даъво қилган аёлнинг жиноятчи шахслар билан кўп йиллик алоқалари борлиги ҳамда бундай шахслардан бири томонидан унинг банкдаги ҳисоб рақамига сўнгги икки йил ичида 100 минг АҚШ доллари миқдорида пул қўйилгани ҳам аниқлангани ҳақида ёзган эди.

Гарчи бу маълумотлар аёлнинг жинсий тажовузга учраганини тўғридан-тўғри шубҳа остига қўймасада, аммо унинг Доминик Стросс-Канга нисбатан илгари сурган даъволари ишончлилига суд ҳайъатида шубҳа уйғотиши мумкинлиги кутилган эди.

Айни пайтда ХВЖ собиқ раҳбарининг ҳимоячилари бугунги маҳкамага мўлжалланган ҳимоя стратегиясини айнан шу асосга қургани айтилмоқда.

Бугунги маҳкамага қадар содир бўлганига ҳеч шубҳа пайдо бўлмаган аниқ масала эса судлашаётган томонлар ўртасида жинсий муносабатнинг содир бўлганидир.

Фақатгина даъвогар томон зўрланганини иддао қилаяпти. Жавобгар томон эса бунинг ихтиёрий бўлганини даъво қилмоқда.
XS
SM
MD
LG