Линклар

Тошкентда вилоятлик абитуриенлар ҳужжати қабул қилинмаётгани айтилмоқда


Озодликка боғланган айрим тингловчилар Тошкентдаги Олий ўқув юртларига вилоятлардан келаётган абитуриентларнинг ҳужжатлари қабул қилинмаётганини айтмоқда.

Жумладан, Андижонда истиқомат қилувчи фуқаро Жаҳонгир Қосимовнинг айтишича, Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Низомий номидаги педагогика институти қабул коммияси томонидан вилоятларда истиқомат қилаётган ёшларнинг ҳужжати қабул қилинмаган.

- Бугун Тошкентдаги иккита олий ўқув юртига бордик. Вилоятдан келганларнинг ҳужжатларини қайтаришяпти. Қабул комиссиясидагилар бу ҳақда Низом ҳали қабул қилинмаган. Лекин яқинда чиқади, деди. Бу ҳақда қоғоз беришини сўрасак, буни рад этди, - дейди Озодликка боғланган Жаҳонгир Қосимов.

Бунга қадар ҳам шу мазмунда хабарлар берилган ва булар айнан шу икки олий даргоҳ ходимлари томонидан рад этилган эди.

Озодлик мухбирининг бу галги мурожаатларига ҳозирча жавоб олишнинг имкони бўлмади.
XS
SM
MD
LG