Линклар

logo-print

Ўзбекистонда Халқ таълими вазири ишдан олинди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов мамлакат Халқ таълими вазирини ўз лавозимидан озод қилди.

Uzbekistan Daily нашри хабарига кўра, ҳозирча янги вазир тайинланмаган.

Бу лавозимда 2010 март ойидан буён Авазжон Мараҳимов ишлаб келаётган эди. Ҳозирча унинг ишдан олиниши сабаблари ошкор қилингани йўқ.

Аммо, мустақил манбалар Аваз Мараҳимов вазирлик чоғида таълим соҳасида янги ислоҳотлар ўтказишга урингани, хусусан, вазирлар орасида биринчи бор аҳоли билан онлайн мулоқот ўтказиб, таълим соҳасидаги анчагина жиддий муаммолар борасида фикр алмашганини хабар қилган эди.
XS
SM
MD
LG