Линклар

Ўзбекистон-Туркманистон савдо айланмаси уч баробар кўпайди


Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Султон Пирмуҳаммедов 2011 йилнинг беш ойи давомида Туркманистон-Ўзбекистон ўртасида савдо айланмаси уч баробар кўпайганини маълум қилди.

Элчи айтганига асосланиб Регнум ахборот агентлигининг хабар қилишича, 2010 йилда икки давлат ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш 267 миллион АҚШ долларига етган. 2009 йилда бу кўрсаткич 155,9 миллион долларни ташкил қилган эди.

Ўзбекистон Туркманистонга озиқ-овқат, механик қурилмалар, транспорт воситалари, ойна, қора металл ва металл маҳсулотлари, оптик асбоблар ва кимё маҳсулотлари экспорт қилади.

Туркманистондан эса пластмасса ва пластмасса маҳсулотлари, минераллар, анорганик кимё маҳсулотлари импорт қилади.
XS
SM
MD
LG