Линклар

Афғонистонда 13 киши ҳужум қурбони бўлди


Афғонистон жанубида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида кичик автобусда кетаётган бир оиланинг 11 аъзоси ва яна икки киши нобуд бўлди.

Зобул вилояти ҳокими ўринбосари Муҳаммаджон Расулёр Франс пресс ахборот агентлигига портлаш натижасида Ғазни вилоятига кетаётган беш эркак, тўрт аёл ва икки бола ҳамда Покистондан Афғонистонга қайтаётган икки қочқин нобуд бўлганларини айтди.

Маълумотларга кўра, улар Афғонистонда қўпорувчилик ишларини амалга оширадиган жанггарилар яшаринган Покистонга чегарадош минтақада ҳалок бўлганлар.
XS
SM
MD
LG