Линклар

logo-print

Россия Беларусга электр узата бошлади


Россия Президенти Дмитрий Медведев Беларусга яна электр етказиб бериш ҳақида буйруқ берди.

Медведевнинг матбуот котиби Наталя Тимаковага кўра, Россия раҳбари Бош вазир ўринбосари Игор Сечин билан телефон орқали сўзлашувдан кейин шундай кўрсатма берган.

Мулоқот чоғида Сечин Медведевга Беларус Россияга бўлган қарзининг ҳаммасини тўлаганини маълум қилган.

Беларус электр учун қарзини вақтида тўлай олмагани боис 29 июн куни Россия Беларусга электр етказиб беришни тўхтатиб қўйган эди.

Хабарларга кўра, Беларус Россияга тахминан бир ярим миллиард рубл қарз бўлган.

1 июл куни Минск ўз қарзининг қолган 611 миллион рублини тўлаган.
XS
SM
MD
LG