Линклар

logo-print

АҚШ ва ЕХҲТ Беларусни демократик ислоҳотлар ўтказишга чақирди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон, Вилнюс, 2011 йил 1 июл.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон, Вилнюс, 2011 йил 1 июл.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Беларус ҳукуматини демократик ислоҳотлар ўтказишга чақирди.

Вилнюс шаҳрида Литва Президенти Далиа Грибаускайте билан учрашувдан сўнг Клинтон хоним мухбирларга “биз Беларус ҳукуматидан сиёсий маҳбуслар озод этилиши ва демократик ислоҳотлар ўтказилишини талаб қиламиз”, дея баёнот берди.

АҚШ Давлат котиби Вилнюсда Беларус фаоллари билан ҳам учрашди.

Айни пайтда ЕХҲТнинг матбуот эркинлиги бўйича мутасаддиси Дуня Миятович Беларус Президенти Александр Лукашенкага йўллаган мактубида декабр ойида президент этиб қайта сайланганидан сўнг матбуотга қарши бошланган “мисли кўрилмаган репрессия”ни тўхтатишга чақирди.
XS
SM
MD
LG