Линклар

АҚШ-Испания: Қаддафийнинг таҳдиди ҳужумни тўхтата олмайди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ ва Испания Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийнинг Европага ҳужум қилиш ҳақидаги таҳдиди Европани Ливия халқини ҳимоя қилишдан қайтара олмаслигини таъкидлади.

2 июл куни Мадридда сўзлаган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон таҳдид қилишдан кўра, Қаддафий ўз халқи манфаатини кўзлаб ҳокимиятни тарк этса, мақсадга мувофиқ бўлишини урғулади.

Испания Ташқи ишлар вазири Тринидад Хименес Қаддафий кучларининг Ливиядаги тинч аҳолига таҳдидини бартараф қилиш учун Ғарб давлатлари босимни кучайтиришини айтди.

Жума куни Муаммар Қаддафий НАТО ҳаводан зарбалар беришни тўхтатмаса, Европада ҳужумлар уюштирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG