Линклар

НАТО Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар назоратида бўлган Ливиянинг Ғарбий минтақаларига ҳаводан зарбалар бериш кучайтирилганини маълум қилди.

Халқаро каолиция кучлари эълон қилган баёнотда НАТО шу ҳафтада 50дан ортиқ ҳарбий нишонни йўқ қилгани билдирилган.

Иттифоқ Ливия ғарбидаги шаҳарлар ва “асосий алоқа йўллари”га тўпланаётган Қаддафий кучларига зарбалар берилаётганини маълум қилди.

НАТО кучлари Ливиядаги тинч аҳолини ҳимоя қилиш ҳақидаги БМТ мандатига мувофиқ март ойидан бери Ливия ҳукумати кучларига қарши ҳаводан зарбалар бермоқда.
XS
SM
MD
LG