Линклар

Евро зонасига аъзо давлатлар Молия вазирлари Грецияни банкротликдан қутқариб қолиш учун фавқулодда молиявий ёрдам ажратишни маъқуллади.

Айни пайтда вазирлар қўшимча ёрдам ажратиш учун вақт керак бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Ўтган йил Европа Иттифоқи Грецияга 160 миллиард АҚШ доллари миқдорида молиявий ёрдам кўрсатишга қарор қилинган.

Евро зонаси давлатлари ва Халқаро валюта жамғармаси ана шу ёрдам доирасида 15 июлга қадар Грецияга 12 миллиард евро қарз беради.

Бу маблағнинг 8,7 миллиард евроси евро зонасига кирган давлатлар, 3,3 миллиард евро эса Халқаро валюта жамғармаси томонидан берилади.
XS
SM
MD
LG