Линклар

Тошкентда Ўзбекистон-Франция бизнес форуми бўлиб ўтди


Франция тадбиркорлар ҳаракати “MEDEF International” ташкилоти Бош директори Тери Куртен Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Франция бизнес форумида Франция Ўзбекистон билан икки томонлама манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истагида эканини билдирди.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Куртен Ўзбекистон саноат ва қишлоқ хўжалик соҳаларида катта потенциалига эга деган фикр билдирган.

Маълумотларга кўра, ҳозир Ўзбекистонда франциялик сармоядорлар иштирокида 17та қўшма корхона фаолият юритмоқда.

2010 йилда Ўзбекистон ва Франция ўртасида маҳсулот айирбошлаш ҳажми 174,4 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.

Жорий йилнинг январ-апрел ойларида бу кўрсаткич 164,5 миллион долларни ташкил қилган.

“MEDEF International” ташкилотига турли соҳаларда фаолият олиб борадиган 800дан ортиқ ширкат аъзо.
XS
SM
MD
LG