Линклар

Покистонда уч нафар полиция ходими ҳужум қурбони бўлди


Покистон шимолида текширув пунктига жанггарилар уюштирган ҳужум оқибатида полициянинг камида уч ходимин ҳалок бўлди, бир нафари яраланди.

Покистон расмийларига кўра, ҳужум якшанбага ўтар кечаси Сват водийсига яқин жойлашган Ҳайбар Пахтунхва вилоятида амалга оширилган.

Покистон армияси қисмлари 2009 йилдан бери Толибон ҳаракатининг бош қароргоҳи ҳисобланган Сват минтақасида жанггариларга қарши кенг кўламли амалиётлар олиб бормоқда.

Шу боис мазкур минтақада зўравонлик ҳоллари тез-тез рўй беради.
XS
SM
MD
LG