Линклар

Ўзбекистон Саудия Тараққиёт жамғармасидан қарз олади


Ўзбекистон Гузар-Чим-Кўкдала (Р87) йўлини таъмирлаш учун Саудия Тараққиёт жамғармасидан 30 миллион доллар имтиёзли қарз олади.

Бу ҳақда Регнум ахборот агентлиги хабар қилди.

Июн ойи бошида Саудия Тараққиёт жамғармаси ва ЎР Молия вазирлиги 1-категорияли миллий автомагистралнинг 1-қисми бўлган Гузар-Чим-Кўкдала автомобил йўлини таъмирлаш учун Жамғарма томонидан Ўзбекистон ҳукуматига 30 миллион АҚШ доллари ҳажмида кредит ажратилиши ҳақида келишувга эришилган.

Қиймати 80 миллион АҚШ доллари экани айтилаётган бу лойиҳа 73 километр узунликдаги тўрт қатор асфалтбетон автомобил йўлини таъмирлаш ҳамда Қашқадарё вилояти ҳудудида мамлакат жанубига битта бурилиш чораҳаси қуришни назарда тутади.

Маълумотларга кўра, мазкур лойиҳани Саудия Тараққиёт жамғармасидан ташқари Араб инвестиция гуруҳининг бошқа аъзолари ҳам молиялаштириши режаланган.
XS
SM
MD
LG