Линклар

logo-print
АҚШ ҳарбийлари Афғонистондаги уруш учун мўлжалланган юкларнинг Марказий Осиё орқали ташилишини кўпайтирмоқда.

Бунга АҚШ-Покистон муносабатлари ёмонлашгани сабабли бу мамлакат орқали юклар ташиш хатарли бўлиб бораётгани туртки бўлди.

Исми ошкор қилинмаган Пентагон расмийси айтганига асосланиб “Вашингтон пост” газетасининг ёзишича, 2009 йилда АҚШ ўз ҳарбий юкларининг 90 фоизини Карачи порти сўнгра тоғли ҳудудлар орқали Афғонистонга етказган.

Ҳозир АҚШга тегишли юкларнинг 40 фоизи Марказий Осиёдаги темир ва автомобил йўллари орқали Афғонистон шимолига етказилмоқда.

Бундан ташқари АҚШ ҳукумати Қозоғистон, Ўзбекистон ва бошқа давлатлар билан Афғонистонга ташилаётган юклар ҳажмини кўпайтириш хусусида музокаралар олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG