Линклар

Таиландда ўтказилган умумий сайловларда “қизил кўйлак” ҳаракати лидери, собиқ Бош вазир Таксин Шинаватранинг синглиси, мухолифатдаги "Таиланд учун" партияси етакчиси Йинглак Шинаватра ғолиб чиқаётгани айтилмоқда.

Сайлов натижалари эълон қилинмаганига қарамай, Бош вазир Абҳисит Вежжажива сайловда мағлуб бўлганини тан олди.

Телевидение орқали чиқиш қилган Вежжажива “Таиланд учун” партиясини янги ҳукумат тузиш ҳуқуқини қўлга киритгани билан табриклашини айтди.

Марказий сайлов комиссияси расмий натижаларини яқин фурсатда эълон қилиши режаланган.

Агар комиссия “Таиланд учун” партияси сайловда ғолиб чиққанини эълон қилса, Йинглак Таиланднинг биринчи аёл Бош вазири бўлади.
XS
SM
MD
LG