Линклар

Туркия Қаддафийни кетишга чақирди


Туркия Триполидан ўз элчисини чақиритиб олшини эълон қилиб, Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийга нисбатан янги санкцияларни жорий қилди.

Якшанба куни Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмат Довутўғли исёнчиларнинг “пойтахти” Бенғози шаҳрига бориб, Ўтиш даври миллий кенгашига 200 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам пули ваъда қилиб, Қаддафийни ҳокимиятни тарк этишга чақирди.

НАТОнинг Қаддафий режимига қарши ҳужумлари бошланганида уларни танқид қилган Туркия секин-аста Ливияга нисбатан позициясини кескинлаштирди.
XS
SM
MD
LG