Линклар

Эронда АҚШ уриб туширган самолёт қурбонлари хотирланди


Кеча эронликлар 23 йил аввал АҚШ ҳарбий кемаси Эронга қарашли йўловчи самолётни уриб тушуригани оқибатида ҳалок бўлганларни хотирлади.

1988 йилнинг 3 июлида АҚШнинг Винсеннес ҳарбий кемаси Ҳормуз бўғози устида Дубайга учиб кетаётган учқични уриб туширгани оқибатида самолёт бортидаги 290 киши ҳалок бўлган эди.

Якшанба кунги хотирлаш маросимида 655-рейс қурбонларининг яқинлари иштирок этди.

Қўшма Штатлар самолёт хатолик боис уриб туширилганини айтиб келади.

Эрон томони буни атайлаб уюштирилган халқаро жиноят, дея атайди.
1999 йилда Эрон Америкадан 130 миллион АҚШ доллари, жумладан қурбонлар яқинлари учун товон пули олган.
XS
SM
MD
LG